Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар инклюзив ва коррекцион таълим соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш истиқболларини муҳокама қилишди. Сурдопедаогика, тифлопедагогика, логопедия ва олигоэфренопедагогика каби асосий йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Россия давлат педагогика университети ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва илмий салоҳияти билан ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, педагогларнинг малакасини ошириш ҳамда инклюзив таълимнинг халқаро стандартларини жорий этишда фаол иштирок этади.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида жисмоний имконияти чекланган шахсларни ижтимоий интеграция қилишнинг самарали воситаси сифатида адаптив жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Ўтган йили Ўзбекистонда Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилгани ва университет бу соҳада мутахассислар тайёрлашга катта ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди. Хусусан, Тошкентдаги университет филиали адаптив спорт бўйича алоҳида факультет очиш режалаштирилмоқда. Ушбу факультет жисмоний ногиронлиги бор ёшларга ишловчи мураббий ва методистларни тайёрлаш марказига айланиши кутилмоқда.
Таълим йўналишларидан ташқари, томонлар битирувчиларнинг касбий мослашуви масаласини ҳам муҳокама қилишди. Шу муносабат билан Агентлик стажировка ўташ имкониятларини яратиш ва мутахассисларни ишга жойлаштиришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Бу эса битирувчиларнинг меҳнат бозорига самарали интеграция қилинишига хизмат қилади.
Учрашув якунлари бўйича Ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. У ижтимоий ҳимоя, инклюзив таълим ва кадрларга тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади.
Имзоланган келишув Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шериклигининг муҳим босқичига айланиши кутилмоқда, илғор таълим ва амалий эчимларни жорий этишга хизмат қилади. Ушбу ҳамкорлик доирасида мутахассислар тайёрлаш тизими шаклланиб, инклюзив таълим сифати оширилади, ногиронлиги бор шахслар учун таълим олиш, ижтимоийлашув ва жамиятда муваффақиятли рўёбга чиқиш имкониятлари кенгаяди.
М амалий ечимларни жорий этишга кўмаклашиб, шерикликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлади.