Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ва фуқаро хизматлари вертолётлари двигателларини таъмирлаш бўйича қўшма марказ яратади

    Саноат 26 июл 2021 1392

    Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳарбий ва фуқаро хизматлари вертолётлар двигателларини таъмирлаш бўйича қўшма марказ яратади, деб хабар беради Trend «ОДК-Климов» АЖ маълумотига таяниб.

    «ОДК-Климов» компанияси ва Чирчиқ авиация таъмир заводи вертолётларнинг ТВЗ-117 русумли двигателларини ва ВР-14 русумли бош редукторларини Ўрта таъмирлаш марказини ташкил этиш бўйича бош битимни имзолади.

    «Битим доирасида Россия томони зарур жиҳозлар, деталлар ва йиғим қисмларини етказиб беради, шунингдек мутахассисларнинг сертификатланган техник бригадасини тақдим этади. Ўз навбатида Чирчиқ авиация таъмир заводи Ўрта таъмирлаш марказини ташкил этиш учун ишлаб чиқариш майдонини тақди этади ва уни талабларга мувофиқ жиҳозлайди», — деб хабар беради Ростех корпорациясида. «ОДК-Климов» ҳам айнан мазкур корпорация таркибига киради.

    «Ҳужжат нафақат авиадвигателларни таъмирлаш бўйича ишларнинг бажарилиш тартибини белгилайди, шунингдек, ўрганиш қисмида стратегик биргаликдаги ҳаракатини, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш соҳасида илғор тажрибанинг ёйилиши ва тизимлашишини, прогрессив илмий-техник ишланмаларнинг, ҳамда икки мамлакат авиация соҳасида сервис йўналишини ривожлантириш учун зарур бўлган энг янги технологияларнинг излаб топилиши ва жорий этилишини белгилайди», — дея таъкидлади «ОДК-Климов» директори Александр Ватагин.

    Чирчиқ авиация таъмир заводи — Ўзбекистоннинг фуқаро авиация техникасини, жумладан Ми-8, Ми-8МТ, Ми-8МТВ-1, Ми-17 вертолётларини капитал таъмирлаш ва модернизациялаш, шунингдек ускуналарни, бутловчи қисмларни, агрегатларни ва тизимларни, ўлчаш воситаларини ва назорат-текширув аппаратларини таъмирлаш бўйича етакчи корхона саналади.

    «ОДК-Климов» — двигателқурилиш соҳаси корхонаси газқувур двигателларини ва самолёт ва вертолётлар учун бошқарув тизимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг таркибига конструкторлик бюроси, замонавий ишлаб чиқариш ва ва экспериментал базаси, сервис марказлари киради, деб хабар беради Мустақил ҳамдўстлик мамлакатлари Ижроия қўмитаси.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates