баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон ва Саудия ҳамкорлигида Сирдарёда қуввати 1500 МВт бўлган янги ИЭС қуришни бошлади

    Энергетика 25 январ 2021 391

    Ширин шаҳрида 1500 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Маросимда Энергетика ва Инвестиция вазирликлари расмийлари ҳамда Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян иштирок этди.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 миллиард доллар. Саудиялик ҳамкорлар билан инвестиция шартномаси 2020 йил март ойида имзоланган эди.

    Лойиҳа доирасида самарадорлиги 60 фоиздан юқори H/J синфидаги энг замонавий буғ-газ қурилмалари қўлланилади.

    «Бу – бошқа электр станциялари билан таққослаганда, ҳозирги вақтда электр энергияси ишлаб чиқариш учун истеъмол қилинаётган табиий газ миқдорини деярли икки баробар иқтисод қилиш имконини беради», дейилади ҳокимлик хабарида

    Станция йилига 10 миллиард КВт соатдан ортиқ электр энергиясини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, табиий газнинг йиллик тежаш даражаси 2 миллиард кубдан ошади.

    Маълумот ўрнида, “ACWA Power” компанияси электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган. “ACWA Power” компанияси 2004 йилда Ар-Риёд шаҳри (Саудия Арабистони)да рўйхатга олинган ва таъсис этилган бўлиб, ундаги ходимлар сони қарийб 3 500 нафарни ташкил этади. Халқаро ҳамкорлик эса ҳозирги кунда Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг 12 та мамлакатини қамраб олган. “ACWA Power” компанияси портфели инвестиция қиймати 61,2 миллиард АҚШ долларига тенг, суткасига коммунал хизматлар ва давлат-хусусий ҳамкорлиги моделлари аутсорсинги асосидаги узоқ муддатли офтейкер шартномалари доирасида давлат коммунал ва саноат корхоналари эҳтиёжларини қондириш учун улгуржи етказиб берилаётган 38,7 ГВт электр энергияси ва 5,8 миллион м3 чучук сув ишлаб чиқарадиган 60 та активни ўз ичига олади.

    No date selected
    May 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates