Ўзбекистон ва Венгрия адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди 

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Венгрия Республикаси адлия вазирлиги ўртасида адлия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. 

    Мазкур меморандумнинг мақсади ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва мувофиқлик асосида ҳуқуқ ва адлия соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган институционал алоқалар учун асос яратишдир.

    Меморандум доирасида қонун ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, фуқаролик қонунчилигини ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш ҳамда икки томон учун ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш назарда тутилган.

    Имзоланган ҳужжат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, жумладан, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates