Ўзбекистон ва Япония ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиради

    Инвестициялар 1 декабр 2022 626

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Андижон вилояти бошқармаси раҳбарияти вилоят делегацияси таркибида Япониянинг Токио шаҳрида хизмат сафарида бўлди.

    Ташриф давомида Япониянинг «Mitsubishi», «Dell» каби 50 дан ортиқ етакчи компанияларининг вакиллари иштирокида «Андижон вилоятининг бизнес салоҳияти» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоятининг сармоявий имкониятлари, ресурс базаси тақдим этилиб, япон ишбилармон доиралари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

    Сафар доирасида вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари ҳамда Япониянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказилди. Shimizu корпорацияси билан «Янги Андижон»да қурилиш лойиҳаларини, «Ripro» корпорацияси билан сунъий тола ишлаб чиқариш бўйича 10 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини, «Kaori International Japan Co LTD» компанияси раҳбарияти билан пластикдан электр изоляция маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 5 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates