Ўзбекистон — хавфсиз саёҳат кафолатланган диёр

    Туркия Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни пандемия нуқтаи назаридан таҳлил қилди.

    Евросиё тадқиқот институтининг таҳлилий бюллетенида туризм соҳасида коронавиурс пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган самарали чора-тадбирлар тўғрисида мақола чоп этилди, дея хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.

    Ушбу мақолада Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида дунёда кузатилаётган молиявий-иқтисодий инқирознинг янги турдаги коронавирус пандемияси оқибатларини олдини олиш ва баратарф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилаётгани қайд этилган.

    Нашр муаллифи Ўзбекистон ҳукумати томонидан COVID-19 глобал пандемиясидан жабр кўрган республиканинг туризм соҳасини тез тиклаш бўйича кўрилаётган чораларни алоҳида таъкидлайди. Шу билан бирга, мақола муаллифи Ўзбекистоннинг мамлакатнинг сайёҳлик саноатини иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо беради.

    Шунингдек, муаллиф сўнгги йилларда виза тартибини либераллаштириш, сайёҳларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни таъкидлаб ўтган. Ўзбекистоннинг барча вилоят аэропортларида “Очиқ осмон” режимининг жорий этилиши чет эллик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотаётгани ҳам айтиб ўтилган.

    Мақолада глобал COVID-19 пандемияси шароитида хавфсиз туризм учун, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам эътиборга молик чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланган. Хавфсиз саёҳат кафолатланган Ўзбекистон диёри сайёҳлик брендининг ажралмас қисмига айланганига урғу берилган.

    Эслатиб ўтамиз, Евросиё тадқиқот институти Аҳмад Яссавий халқаро турк-қозоқ университети таркибида фаолият юритади. Институт илмий тадқиқотлар ўтказиш, маълумот тўплаш, иқтисодиёт, санъат, филология, молия, энергетика, халқаро муносабатлар ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни режалаштиришга йўналтирилган.

    Бундан ташқари, институт минтақанинг тарихий ва маданий меросини сақлаш, тинчлик ва ҳамкорликка эришиш, сиёсий ва иқтисодий стратегиялар ва янги йўналишлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда қатнашади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates