Ўзбекистон январь-август ойларида 500 га яқин юк автомобилларини экспорт қилди

    Жорий йил январь-август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга 11,4 миллион долларлик 484 юк автомобилини экспорт қилди.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88 донага камайган.

    Юк машиналарининг асосий экспорт бозорлари Қозоғистон (176), Қирғизистон (128), Тожикистон (83) ва Озарбайжон (60) ҳиссасига тўғри келган.