Ўзбекистон-Япония университетлари ректорларининг тўртинчи форуми ўтказилди

    Таълим 6 октябр 2022 1405

    Япониянинг Цукуба университетида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг тўртинчи форуми ўтказилди.

    Форумда Япониянинг 25 га яқин университет ва институтлари ректорлари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан эса 16 та олий таълим муассасалари раҳбарлари, Япония ОТМлари билан тўғридан-тўғри самарали ҳамкорлик қилаётган профессор-ўқитувчилар қатнашди.

    Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилик қилди.

    Дастлабки кун тартибига кўра, Ўзбекистон ва Япония ОТМлараро B2B шаклидаги мулоқот, юзма-юз музокаралар ўтказилди.

    Натижада Ўзбекистон ва Япония университетлари ўртасида 4 та Англашув меморандумлари имзоланди, академик алмашув, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни қисқа ва узоқ муддатли стажировкага юбориш, республика олий таълим муассасаларига таълимнинг турли йўналишлари бўйича Япония профессор-ўқитувчилари маъруза ўқиши, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказиши, ҳамкорликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш сингари йўналишларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.

    Тўртинчи форум доирасида, шунингдек, Цукуба шаҳрида «Ўзбекистон ва Япония маданият форуми ва ҳафталиги-2022» тадбири ташкил этилди.

    Тадбирнинг очилиш қисмида Цукуба шаҳри ҳокими Игараши Татсуо, Япониянинг СЦкуба университети Нагата Кёсуке, Ўзбекистон делегацияси раҳбари Содиқ Сафоев, мамлакатимиз элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов иштирокчиларни қутладилар.

    Форум доирасида юртимиз тарихи, маданияти ва урф-одатларини ифода этувчи ахборот банерлари, миллий кийимларимиз, тарихий обидалар суратлари, миллий ҳунармандчилик буюмлари, жумладан, кулолчилик, заргарлик, зардўзлик ва ўймакорлик буюмларининг намойишлари ташкил этилди.

    Бундан ташқари, Цукуба шаҳрида жойлашган «Nova Hall» анжуманлар саройида Ўзбекистон маданиятига бағишланган алоҳида тадбир ташкил қилинди. Унда Япониянинг Цукуба ҳамда Токио қишлоқ хўжалиги ва технология университетилари вакиллари «Ўзбекистон тарихи ва маданияти» ҳамда «Ўзбекистонда Ипак йўли саноатини жонлантириш: Фарғона водийсида ипакчиликни яхшилаш орқали қишлоқда даромад олиш моделини ишлаб чиқиш» мавзуларида маъруза қилдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ўзбекистон ва Япония маданият форуми ва ҳафталиги-2022» ёпилиши маросимида япониялик ижодкорлар томонидан Ўзбекистон миллий мусиқа асбоблари ижросидаги мусиқий чиқиш ва «Гулистон» рақс ансамбли томонидан ўзбек миллий рақсларидан тузилган дастур тақдим этилди, шунингдек, режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми намойиш этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates