«Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация» марказида «Интеллектуал ўйин» бўлиб ўтди

    Кейинги авлод 8 апрел 2022 1147

    Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Геология-қидирув ва кон-металлургия факультети, «Ўзбекистон тарихи» кафедраси томонидан Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганлигининг 30 йиллигига бағишлаб «Ривожланган мамлакатларда болалар меҳнати эксплуатацияси» мавзусида «Интеллектуал ўйин» ўтказилди.

    «Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация» марказида бўлиб ўтган тадбирни ўтказишда Тошкент давлат техника университети талабалари, Олмазор туманидаги «Сеҳриё» мактаби юқори синф ўқувчилари ва Тошкент давлат юридик университети қошидаги ВМТ Модель клуби иштирокчилари бўлган талабалар ҳамкорлик қилди.

    Унда ТДТУнинг «Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар» бўйича проректори Мурат Атамуратов, Тошкент давлат юридик университети декани Дилдора Умарханова, «Ўзбекистон тарихи» кафедраси мудири Раҳбар Холиқова ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

    «Интеллектуал ўйин» орқали боланинг энг яхши манфаатларини таъминлаш, болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўйин иштирокчилари ўз билим ва иқтидорларини намойиш қилди.

    «Бола ҳуқуқлари Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши ҳисобланади, — дейди «Ўзбекистон тарихи» кафедраси мудири Раҳбар Холиқова. — Мамлакатимиз болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва такомиллаштириш борасида сезиларли ютуқларга эришди. Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни, Болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясини, шунингдек Болаларни қуролли можароларга жалб қилиш тўғрисидаги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг факультатив протоколларини ратификация қилди. Шу ҳақида Бугунги «Интеллектуал ўйин» орқали талаба-ёшлар янада муҳим тушунча ва билимга эга бўлди деб ўйлайман».

    Ушбу маънавий маърифий ўйин-тадбир ҳам бугунги кунда Ўзбекистондаги болалар вазиятини яхшилашда муваффақиятлар, муаммолар ва уларнинг сабабларини англаш ва тушунишда очиқ дарс вазифасини ўтагани шубҳасиз.

    Бўлиб ўтган «Интеллектуал ўйин» жараёнида талабалар ва ўқувчиларга БМТ Бош Ассамблеясининг бир кунлик фаолиятини моделлаштириш вазифаси белгилаб берилди. Тадбир сўнгида ушбу тадбирни ташкиллаштиришда фаол бўлган профессор-ўқитувчилар ҳамда «Интеллектуал ўйин»да фаол бўлган талабалар университет томонидан ТАШАККУРНОМА билан тақдирланди.

    Озода Бекмуродова, журналист.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates