Ўзбекистон Ёшлар театри кўзи ожиз катталар ва болалар учун спектакль намойиш этди

    Маданият 30 декабр 2021 2274

    Ўзбекистон Ёшлар театрида тифло изоҳли спектакли бўлиб ўтди. Кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф катталар ва болалар бошқа томошабинлар билан биргаликда «Питер Пен» янги йил саҳна кўринишини томоша қилдилар.

    Визуал маълумотни тўлиқ олиш иложсизлиги — заиф кўрувчи ва кўзи ожиз инсонларнинг асосий муаммоси. Улар ўзларининг билим олиш, эстетик ва бошқа шахсий эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмайдилар. Кўзи ожиз инсон кинотеатр, музей, суратлар галереяси ёки театрга ташрифдан тўлиқ баҳраманд бўла олмайди. Шунга қарамай, бундай муаммони визуал тасвирларни оғзаки ёки ёзма тавсифи — тифлок изоҳлаш ёки аудиодескрипция ёрдамида ҳал қилиш мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳар йили юртимиз кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф катталар ва болалар учун туркум хайрия тифло изоҳлашли спектаклларини ташкил қилади. 2021 йилнинг февраль ойида ихтисослашган мактаб-интернатлари ўқувчилар ва кўзи ожизлар жамиятлари учун актриса, олий тоифали тифлоизоҳчи Ирина Безрукова томонидан овоз берилган спектакллар туркуми ташкил қилинди. Дастур ўз ичига «Илҳом» театридаги «Олтин аждар», Ўзбекистон Ёшлар театридаги «Бу мен, Эдит Пиаф», Ўзбекистон Миллий қўғирчоқ театридаги «Маша буви Бўғирсоқ ёпди», Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театридаги «Оққуш кўли» балетини олди.

    Тифло изоҳли спектаклларни ташкиллаштириш янги йилда ҳам давом этади. Январь ойида Ўзбекистон Ёшлар театрида «Аёз бобо», Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида «Қарсилдоқнинг қайтиши», Фарғона вилоят рус драма театрида «Золушка» спектаклларини қўйиш режалаштирилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates