“Ўзбекистон ёшлари ҳукумат даражасида қарор қабул қилишда фаол иштирок этмоқдалар”

    Кейинги авлод 29 июн 2020 12142

    “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда U-Report лойиҳасининг ҳамкорлари Ёшлар кунига бағишлаб ўтказаётган онлайн мулоқот айни шу мавзуга бағишланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, БМТ агентликлари ҳамда давлат ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек мамлакатнинг барча ҳудудларидан йигит қизлар мавзуга оид масалаларни ҳукумат ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан муҳокама қилмоқдалар.

    Хусусан, U-Report платформаси орқали Ўзбекистондаги давлат органлари ва ёшлар ўртасидаги мулоқотлар натижалари, ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида давлат органлари томонидан амалга оширилган амалий тадбирлар натижалари сўз юритилмоқда. Ёшлар ҳаётига оид масалаларнинг ечимини биргаликда топишда ҳукумат ва уларни бир-бирларига яқинлаштиришда U-Report платфорасининг тутган ўрни эътироф этилди.

    Сўзга чиққанлар жорий ислоҳотларни амалга оширишга оид қарорларни қабул қилишда ёшларнинг овози муҳим эканлигини таъкидладилар. Жумладан, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Оила” маркази, “Юксалиш” УМҲ ҳамда бошқа давлат ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари сўзга чиқдилар. Улар U-Report сўровлари жараёнида ёшларнинг билдирган фикрлари асосида амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар билан ўртоқлашдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates