Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллашди

    Спорт 31 октябр 2025 803

    Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда якунига етаётган III Осиё ёшлар ўйинларидаги иштирокини тугатди.

    Қитъамизнинг 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчиси иштирок этган мазкур мусобақада ёш атлетларимиз юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, муросасиз беллашувларда 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

    Ушбу натижанинг тарихийлиги шундаки, делегациямиз I Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II Ўйинларда эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медальларини қўлга киритган бўлса, бу гал мазкур рақамлар анча салмоқли кўриниш олди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates