Ўзбекистон ёшлари салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқарилиши Испанияда ҳавас уйғотди

    Кейинги авлод 4 феврал 2021 2840

    Испаниядан муносабат: Ўзбекистон ёшлари салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқариш бутун халқнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлайди.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон учун 100 ғоя» ташаббуси хорижий давлатларда катта қизиқиш билан кутиб олиняпти. Хусусан, Ибероамерика халқаро ёшлар ташкилоти вакили Марио Кобо (Испания) ушбу лойиҳанинг афзалликлари ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    — Ўзбекистон Президенти томонидан ёшларнинг салоҳиятини ривожлантириш ва рўёбга чиқаришга қаратилаётган эътибор мамлакат раҳбариятининг стратегик узоқни кўра олишининг ёрқин намунасидир, — деди у. — Ёш авлод ҳар қандай давлатнинг келажаги, аниқроғи бу бутун миллат фаровонлигига сармоя экани барчага бирдек маълум. Ёшларнинг салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш бутун халқнинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон раҳбари таълим ва ёшларни иш билан таъминлаш муаммоларига катта эътибор қаратмоқда.

    «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси алоҳида эътирофга лойиқ. Республика раҳбарияти инновациялар ва ноу-хаулар ёш ақлларни кашф этишини яхши англайди. Ўзбекистоннинг асосий аҳолиси ёшлардан иборат ва бу мамлакатнинг келажаги буюк инновациялар билан чамбарчас боғлиқ.

    Ушбу қизиқарли лойиҳанинг амалга оширилиши, албатта, бутун мамлакат тараққиётига, иқтисодиётнинг технологик ривожланишига ва бошқа соҳалар тараққиётига туртки беради. Бундан ташқари, «100 ғоя» - бу тирик организм сифатида мамлакатни ривожлантириш учун жуда зарур бўлган ижодий эркинлик платформасидир.

    Мен ушбу қийин ва масъулиятли мақсадга эришишда Ўзбекистонга муваффақиятлар тилайман.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates