Ўзбекистонда 2022 йилга кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш қуввати 1,1 миллион тоннага етади

    Саноат 18 апрел 2021 2116

    «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси экспертлари хулосасига кўра, 2022 йилга қадар кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш қуввати йилига қарийб 1,1 миллион тоннани ташкил этади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг долзарб масалалари таҳлилига бағишланган онлайн мулоқот платформаси (ZOOM) орқали «Asia Grains & Oils Conference: Online Edition»халқаро конференцияда сўз юритилди.

    Тадбир «Myande Group» ва «ChemSta Machinery Manufacturing Co., Ltd» ҳомийлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг долзарб масалалари чуқур таҳлил қилинди. Тадбирда Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Украина, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси каби 30дан ортиқ мамлакатлари озиқ-овқат саноатининг 130 нафардан ортиқ етакчи мутахассислари ва бозор иштирокчилари қатнашди.

    Чет эллик шериклар учун савдо алоқаларини ўрнатиш ва давлат кўмагида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларида Ўзбекистон йилдан йилга жозибадор бўлиб бормоқда.

    — Мамлакатмизда ўсимлик мойининг ўртача истеъмол даражаси аҳоли жон бошига 14 килограммга тўғри келади, — деди уюшмаси бошқарув раисининг ўринбосари Камар Серкаев мамлакатимиз ёғ-мой саноатининг ривожланиш тенденциялари ҳақидаги маърузасида. — Бундан ташқари, қайта ишлаш саноатининг ўсимлик мойига бўлган йиллик талаби 250 минг тоннани ташкил этади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 240дан ортиқ ёғ-мой корхоналари мавжуд бўлиб, уларда 15 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. 2020 йилда 280 минг тоннага яқин ўсимлик мойи ва 650 минг тоннадан зиёд шрот ишлаб чиқарилди. Ёғ-мой корхоналарининг умумий йиллик қуввати 4,3 миллион тонна мойли уруғларни қайта ишлаш имконини беради. Шундан 3,3 миллион тоннаси пахта чигитини ҳамда 1 миллион тоннаси соя ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлашга мўлжалланган. Статистика шуни кўрсатадики, келгуси йилларда қайта ишлаш ҳажми ўсади, аммо пахта чигитини қайта ишлаш қуввати пасаяди, деб хабар беради «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    Шуни таъкидлаш керакки, 2022 йилга қадар кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш қуввати йилига қарийб 1,1 миллион тоннани ташкил этади. Ушбу йўналишдаги энг ижобий тенденциялар Фарғона водийси вилоятлари, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши кенг ассортиментдаги янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга олиб келади, ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мувозанатини сақлаб туради, шунингдек, маҳсулот таннархи пасайиб, даромад миқдори ўсади, - дейди маърузачи ўз нутқида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates