Ўзбекистонда 3 баллик зилзила қайд этилди  

    Воқеа-ҳодисалар 16 сентябр 2021 757

    Ўзбекистон ҳудудида Тошкент вақти билан соат 14:43 да зилзила қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг маълум қилишича зилзила эпицентри Оҳангарон тумани бўлган.  

    Қайд этилишича, ер силкиниши эпимаркази Тошкентдан 55 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 3 баллга тенг бўлган.

    Маълумот учун, бундан аввал сўнгги 6 кунда Ўзбекистон ҳудудида 2 марта ер силкиниши сезилди. Хусусан, 11 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:51 да Қозоғистоннинг жанубида, Тошкентдан 33 километр шимоли–ғарбда магнитудаси 3,6 баллик ҳамда 15 сентябрь куни соат 00:11 да Тошкентдан 40 километр шимоли-ғарбда Қозоғистон ҳудудида магнитудаси 3,2 баллик зилзила қайд этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates