Ўзбекистонда 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоелектр стансиясини қуриш учун 4 та хорижий компаниядан таклифлар келиб тушди

    Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва ишлатиш учун мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар (хусусий инвесторлар)ни танлаш бўйича эълон қилинган таклифлар сўровига жавобан 4 та компания ва консорциумдан таклифлар келиб тушди.

    Энергетика вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Бухоро вилоятида 250 МВт, Наманган вилоятида 150 МВ ва Хоразм вилоятида 100 МВт қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар олинди. Ғолиб бўлган инвестор қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, ишлатиш, сақлаш ва шартнома муддати охирида станцияни топшириш ёки бузиб беришни амалга оширади.

    Бухоро вилоятидаги лойиҳа учун танлов иштирокчилари 63 МВтдан жами 125 МВт.соат электр энергияси бера оладиган кимёвий энергия сақлаш аккумулятор тизимини (БЕСС) қуриш бўйича ҳам ўз таклифларини тақдим этишган.

    Тендернинг иккинчи босқичи шундай тузилганки, энг йирик лойиҳа ғолиби (Бухоро вилоятида 250 МВт) Наманган ва Хоразм вилоятларидаги қолган иккита лойиҳа бўйича тендерда қатнаша олмайди ва худди шундай, Намангандаги лойиҳа ғолиби Хоразмдаги лойиҳа тендерида иштирок этолмайди.

    Тендеринг биринчи босқичида белгиланган компаниялар уларнинг техник, молиявий ва тажрибаларга қараб компаниялар танланган ва шу талабларига қараб улар лойиҳаларда тендерда иштирок этишга рухсат олишган. Яъни айрим йирик компаниялар уччала лойиҳа тендерларида қанташа олишади.

    Ўртача деб топилган компаниялар фақат ўрта ва кичик лойиҳа тендерида иштирок эта олади, лекин Бухоро вилоятидаги йирик станция лойиҳаси учун тендерда иштирок эта олмайди. Тажрибаси, техник ва молиявий имкони камроқ компаниялар фақат Хоразмдаги лойиҳа тендерида иштирок этади.

    Тендерда Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar (БАА) – йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳага, Alarko Holding AS (Туркия) – ўрта иштирокчи – фақат Наманган ва Хоразм вилоятларидаги лойиҳаларга, Konsortsium: GD Power (Хитой) ва Powerchina (Хитой)– йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳага ва Voltalia SA (Франция) кичик иштирокчи – фақат Хоразм вилоятидаги лойиҳага таклиф берган.

    Таклифларнинг техник ва тижорат қисми баҳоланганидан сўнг, Тендер комиссияси иштирокчиларни уларнинг молиявий таклифларини очиш маросимига таклиф қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates