Ўзбекистонда 6 миллиондан ортиқ киши вакцина қабул қилди, режа — 21 миллион нафар

    Саломатлик 23 июл 2021 764

    Айни дақиқаларда АОКАда «COVID-19»га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

    Анжуманда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 21 миллион фуқарони эмлаш режалаштирилган.

    «Биз шу кунга қадар 1 миллион 34 минг кишини тўлиқ эмлаб бўлдик. Вакцина қабул қилган инсонларнинг жами сони эса 6 миллион нафардан ошди (бу рақам ичида бир, икки ва уч марта вакцина олганлар бор).

    Ўзбекистонда бугунги кунда 4,1 мингта эмлаш пунктлари фаолият кўрсатяпти. Афсуски, биз бир кунда 19 кишинигина эмлаяпмиз холос. Аслида эса имкониятимиз кунига 70 одамни эмлашга етади», — дея таъкидлади Отабеков.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates