Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга ўртача 83,6 кишини ташкил этмоқда.
Йиллар бўйича аҳоли зичлиги динамикаси қуйидагича:
- 1991 йил — 46,1 киши;
- 1995 йил — 50,2 киши;
- 2000 йил — 54,6 киши;
- 2005 йил — 58 киши;
- 2010 йил — 62,4 киши;
- 2015 йил — 69,1 киши;
- 2020 йил — 75,5 киши;
- 2025 йил — 83,6 киши.
1 апрель ҳолатига кўра ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 1 км² га ўртача 6 минг 983,2 кишини, Андижон вилоятида 807,9 кишини ҳамда Фарғона вилоятида 615,7 кишини ташкил этган.








