Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар

    Долзарб 25 ноябр 2022 320

    Бугун Тошкентда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси доирасида “Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзуида халқаро конференция ўтказилди.

    Шу ўринда 1991 йилда бошланган Хотин-қизларнинг глобал раҳбарлик (лидерлик) Маркази томонидан “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси доирасидаги тадбирлар ҳар йили “25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”дан “10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари куни”гача ўтказилишини таъкидлаш лозим.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутутлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили котибияти, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, миллий ва халқаро экспертлар, шу жумладан, АҚШ, Болгария, Молдова, Қирғизистондан ташриф буюрган мутахассислар, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

    Анжумандан кўзланган асосий мақсад миллий ва хорижий экспертлар иштирокида хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш борасидаги илғор тажрибаларни, гендер зўравонликнинг олдини олиш усулларини, Ўзбекистондаги бошқа гендерга оид масалаларни муҳокама қилишдан иборат эканлиги ташкилотчилар томонидан таъкидлаб ўтилди.

    – Қўшма Штатлар ҳукумати хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, гендерга асосланган зўравонликка чек қўйиш, мамлакатда ва бутун жаҳонда тенгсизликка қарши курашиш бўйича кенг қамровли режани амалга оширмоқда. Гендер зўравонликни қабул қилиб бўлмайди, у муқаррар эмас ва уни тўхтатиш мумкин, – деди кириш сўзи билан қатнашган USAIDнинг Ўзбекистондаги Миссияси директори Микаэла Мередит.

    Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова мамлакатимизда кейинги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, янги иш ўринларини яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, оилавий муаммолар ва турмушида турли хил зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга мотивация бериш, зўравонликка қарши тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида жамоатчилик эътиборини ушбу масалага жалб этишга қаратилган тадбирлар амалга оширилаётгани, ҳар бир шахсни зўравонликка бефарқ бўлмаслиги, бу ҳақда сукут сақламаслиги, шунингдек, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани масалалари хусусида тўхталди.

    Конференцияда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов юртимизда кейинги йилларда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида изчил ва самарали саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганига урғу бериб, кўпчилик ҳолларда нафақат давлат органлари, балки фуқаролик жамияти институтлари ҳам тазйиқ ва зўравонликнинг оқибатларига қарши курашишга эътибор қаратаётганлигини қайд этди. Бу борада хотин-қизларга қарши жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонлик келиб чиқиши сабабларини тизимли равишда ўрганиш, илмий таҳлил қилишда олимлар, яъни ҳуқуқшунослар, социологлар, психологлар, иқтисодчилар ва бошқа соҳа мутахассислари салоҳиятини бирлаштириш, унинг сабабларини бартараф этишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

    Тадбирда қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг жамият ҳаёти ва оиладаги мавқеини мустаҳкамлаш том маънода давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Гендер тенглигига эришиш ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши кураш борасида муҳим қадамлар қўйилди, жумладан, 2019 йилда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Жамиятда хотин-қизлар ва уларнинг ҳуқуқларига бўлган муносабатни тубдан ўзгарди.

    Ижобий ўзгаришларнинг рўёби нафақат бугунги кунда опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали тараққиётимизни кучайтириш, балки келгуси авлоднинг чинданда фаровон ва нурли ҳаёт кечиришлари учун амалга оширилаётган тизимли ишлар, бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари конференция иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама этилди.

    No date selected
    декабр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates