Ўзбекистонда бир йилда ўртача 255 минг киши пенсия ёшига тўлади

    АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева тизимда қонунчиликлардаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:

    Таҳлилларга кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бир йилда ўртача 255 минг киши пенсия ёшига тўлади. Шу ўринда бугунги кунга қадар амалиётда бўлиб келган ижтимоий қоида — катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга юртдошларимизнинг пенсия ёшига етганда ишдан бўшатилиши, бунинг ҳаётимизга салбий таъсири хусусида тўхталиб ўтиш жоиздир.

    Албатта, ишга қабул қилинаётган янги номзодларни касбга амалий тайёрлаш, соҳанинг нозик сир-асрорларини уларга ўргатишда катта билим ва тажрибага эга ходимларнинг ўрни ва иштироки жуда муҳимдир. Ушбу жиҳатга кўра иш берувчининг ташаббуси билан ходим пенсия ёшига етганда у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритилади.

    Аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар, ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, давомати, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш даражаси ва бошқа давлат хизматларини кўрсатилиши бўйича “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзоларининг жамоатчилик назорати ташкил этилади.

    “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлиларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш дастурлари ишлаб чиқилади.

    “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини ҳаётга жорий этишда ташаббускорлик ҳамда ёшларга шахсий намуна кўрсатиб келаётган ижтимоий фаол нуронийларимиз “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates