баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистонда биринчи олий таълим муассасаси Европа олий таълим муассасалари ассоциациясига аъзо бўлди

    Таълим 8 октябр 2020 827

    Тошкент давлат юридик университети мамлакатимизда юридик таълимни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади.

    Университет мамлакатимизда биринчи бўлиб Европа олий таълим муассасалари ассоциациясига (European Association of Institutions in Higher Education (EURASHE) аъзо бўлди.

    Мазкур нуфузли тузилмага аъзо бўлиш орқали университет дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, улар билан биргаликда соҳага оид амалий ва назарий тадқиқот ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш, турли технологик дастурлар билан шуғулланиш, бу борада етакчи мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш имкониятига эга бўлади.

    Бундан ташқари, университет жамоаси ассоциация аъзолари учун ташкил этиладиган турли анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этади. Пировард натижада ушбу омиллар университетнинг халқаро рейтингларда нуфузи ортишига кўмак беради.

    Эслатиб ўтамиз, EURASHE олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бу орқали Европада юқори сифатли ва инновацион лойиҳа ва тадқиқотларни амалга ошириш, малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашувчи ташкилот бўлиб, у 1990 йилда Грецияда ташкил этилган.

    Айни пайтда ташкилот котибияти Брюссель шаҳрида жойлашган.

    Ассоциация ўз аъзоларига таълим жараёнини такомиллаштириш борасида консультатив ёрдам кўрсатади ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлиги доирасидаги турли лойиҳаларни амалга оширади.

    No date selected
    December 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates