Шунингдек, тадбир доирасида кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, арқон тортиш ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Бойсун маданий макони ЮНEСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” дурдонаси сифатида эътироф этилган ва 2008 йилда ташкилот томонидан “Инсониятнинг номоддий маданий мероси” Репрезентатив рўйхатига киритилган.