10–11 ноябр кунлари кечаси ва эрталаб 0–3 даража илиқ, кундузи +13...+16 даража илиқ бўлади. Ҳафта ўртасидан эътиборан кечаси +4...+7 даража, кундузи эса +17...+20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланади. Фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 10–11 ноябр кунлари ёмғир ёки қор ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +13...+20 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.








