Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Яшил сайёра 27 январ 2023 1875

    Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Майдонтол маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергиясини ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади.

    Айтилишича, чиқинди газидан умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади.

    Лойиҳа Кореянинг Sejin G&E компанияси иштирокида 55 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

    Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасидаги ягона бўлган йирик маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш станцияси ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates