Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қарийб 116 млрд сўм солиқ тўлаган

    Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан 2024 йилда 115,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2023 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп.

    Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

    Таъкидланишича, тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:

    • Meta - 41,7 млрд сўм;
    • Google - 29 млрд сўм;
    • Apple - 27,3 млрд сўм;
    • Amazon - 4,1 млрд сўм;
    • Вooking.соm - 3,6 млрд сўм;
    • Netflix - 1,4 млрд сўм;
    • Zoom - 1,4 млрд сўм;
    • Acca - 1,2 млрд сўм;
    • Xsolla - 966,7 млрд сўм;
    • TikTok - 903 млрд сўм.

    Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates