Ўзбекистонда гастрономик терминларнинг электрон луғати яратилди

    Туризм 8 январ 2021 1160

    Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси томонидан юртимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида соҳадаги терминларнинг электрон луғати яратилди.

    Мазкур луғат ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланган бўлиб, ундан гастрономик терминлар, таом тайёрлаш жараёни ва босқичларини ифодаловчи сўз бирикмалари ҳамда уларнинг таржимаси ўрин эгаллаган.

    Луғат нафақат юртимиздаги ресторан ва умумий овқатланиш тизимида фаолият юритадиган тадбиркорларга, қолаверса, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун ҳам қулайлик яратади. Бунда электрон луғат ёрдамида таомномаларни бемалол таржима қилиш, таом таркиби, унинг тайёрланиш жараёни ҳақида батафсил маълумот берилган.

    Луғат интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, сайёҳлар ва мижозларнинг фойдаланиши учун қулайдир. Шу ўринда, фойдаланувчилар учун жуда қулай ва осон платформада яратилган электрон луғат иловаси Плай маркет тармоғида ҳам жойланган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.