Ўзбекистонда ички авиақатновларнинг кенгайтирилиши туризм учун янги имкониятлар яратади

    Мамлакат ичидаги транспорт қулайлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда июнь ойи охиридан бошлаб ички мунтазам авиақатновлар сони кўпаяди.

    Ўзбекистонда ички авиақатновларнинг кенгайтирилиши туризм учун янги имкониятлар яратади.

    Янги йўналишлар асосий тарихий ва сайёҳлик марказлари орасидаги сафар вақтини қисқартириш, шунингдек, ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини яхшилаш имконини беради. Хусусан, «Centrum Air» авиакомпанияси 24 июндан бошлаб Самарқанд — Урганч йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта парвозларни йўлга қўяди. 25 июндан бошлаб эса Бухоро — Урганч, Самарқанд — Бухоро ва Бухоро — Тошкент йўналишларида ҳафтасига икки маротаба парвозлар амалга оширилади.

    Тошкент — Урганч йўналиши бўйича эса аллақачон ҳар куни (сешанбадан ташқари) парвозлар бажариляпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Ички авиақатновларнинг кенгайиши сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратиб, муҳим тарихий ва маданий марказларга боришни осонлаштиради. Транспорт инфратузилмасининг такомиллашуви ички туризмни ривожлантириш, минтақалар иқтисодиётини рағбатлантириш ва уларнинг умуммиллий сайёҳлик оқимига қўшилишига кўмаклашади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates