Ўзбекистонда илк бор "Бадиий атамалар луғати" нашр этилади

    Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти "Эриелл Гроуп" халқаро нефть конларига хизмат кўрсатиш гуруҳи кўмаги билан китобхонлар учун янги нашр - "Бадиий атамалар луғати" концептини уч тилда тақдим етмоқда.

    Ишончимиз комилки, китобхонлар Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти лойиҳаси доирасида чоп этилаётган янги китоб — "Бадиий атамалар луғати"да жамланган билимлар тўпламига қайта-қайта мурожаат қилишади. Ушбу лойиҳа амалий аҳамиятга эга бўлган энг фойдали лойиҳалардан бири: у "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" туркумига оид нашрларнинг луғат маълумотларини тўплаш билан бир қаторда, санъат ва маданият олами бўйлаб саёҳатингизни янада ёқимли қилиш учун янги муҳим билимлар тўпламини ҳам тақдим этади!

    "Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида" туркуми доирасида чоп етилган 35 жилднинг деярли ҳар бирига тасвирий ва декоратив санъатнинг ҳар хил турлари билан боғлиқ тушунчаларни ўз ичига олган луғат илова қилинган. "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳаси доирасида тайёрланган материални ушбу луғатнинг дастлабки манбаси сифатида таърифлаш мумкин.

    Луғатнинг ўзига хос хусусияти: унда асосан Ўзбекистоннинг анъанавий санъати билан боғлиқ атамалар келтирилган. Унда нашр этилган жилдлардан ўрин олмаган янги атамалар ҳам ўрин олган.

    Материални тушунишда қийинчиликлар юзага келмаслиги учун луғат таркибига киритилган атамаларнинг аксарияти предметнинг ўзи тасвирланган фотосурат билан бирга келтирилган.

    Ушбу нашр Ўзбекистоннинг бадиий мероси билан боғлиқ атамаларни умумлаштириш ва изоҳлашга қаратилган биринчи уринишдир.

    "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасининг тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. "Эриелл Гроуп" халқаро нефть конларига хизмат кўрсатиш гуруҳи лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон маданий мероси лойиҳаси" телеграмм канали.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates