Қайд этилишича, Марказга қозоғистонлик бемор гонад веналаридаги рефлюкс ташхиси билан мурожаат қилди. Марказнинг қон томир жарроҳлари ва эндоваскуляр хирурглари томонидан унга муваффақиятли эмболизация амалиёти бажарилди.
Гонад веналари рефлюкси — қорин пастки қисмида қоннинг орқага қайтиши бўлиб, аёлларда сурункали қорин оғриғи ва ноқулайликка сабаб бўлади. Эмболизация усули эса венани ёпиб, қон оқимини соғлом томирларга йўналтиради.
Натижада беморда қон айланиши тикланди ва асоратларнинг олди олинди.
Ушбу амалиёт Ўзбекистонда биринчи марта бажарилгани билан аҳамиятли бўлиб, беморларга чет элга чиқмасдан даволаниш имконини яратди.








