Ўзбекистонда илк бор қизлар ўртасида U-12 чемпионати старт олади

    Ўзбекистонда илк бор 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футбол бўйича чемпионат йўлга қўйилади.

    Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг маълум қилишича, ушбу мусобақа ФИФАнинг Леагуэ Девелопмент Программе (Лигаларни ривожлантириш дастури) доирасида ташкил этилиб, юртимизда аёллар футболини ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли лойиҳанинг муҳим босқичидан бири ҳисобланади.

    Чемпионатнинг асосий мақсадлари:

    • — Кичик ёшдаги қизлар орасида футболга қизиқишни ошириш;
    • — Янги бошлаётган футболчи қизлар учун доимий ўйин амалиётини тақдим этиш;
    • — Иқтидорли футболчи қизларни аниқлаб, уларни академияларга йўналтириш;
    • — Қизлар футболи билан шуғулланаётган мураббийлар ва мактабларни қўллаб-қувватлаш;
    • — Соғлом турмушни тарғиб этиш.

    Чемпионат мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Мусобақа 12 ёшгача бўлган қизлар учун мўлжалланган форматда — кичикроқ майдонлар, вақт ва соддалаштирилган қоидалар асосида ўтказилади.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates