Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев 6 ёшли боланинг зарарланган уч табақали клапанини олиб ташлаб, ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан клапан ясаш амалиёти амалга оширди.
Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти юртимизда биринчи бор амалга оширилди. Ҳозирги кунда бундай жарроҳлик амалиёти фақатгина энг ривожланган тиббиёт марказларидагина ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Бобур Тураев 2018—2019 йилларда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати сифатида Буюк Британиянинг University College London университетида магистратура босқичида таълим олган, 10 га яқин ривожланган давлатлар шифохоналарида малака оширган, 20 тага яқин илмий мақолалар (PubMed, Scopus, Google scholar) муаллифи, 1000 дан ортиқ бемор болаларда юрак операцияларини муваффақиятли амалга оширган.









