Ўзбекистонда илк бора ўтказилган «NASA International Space Apps Challenge 2022» ўз ғолибларини аниқлади

    Кейинги авлод 3 октябр 2022 836

    Жорий йилнинг 1-2 октябрь кунлари пойтахтдаги «ИННО Технопарк» биносида илк бора NASA томонидан 2012 йилдан бери ўтказиб келинадиган хакатон ўз ғолибларини аниқлади.

    Икки кун давомида Ўзбекистон ёшлари космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ўзларининг билим, салоҳият ва қобилиятларини синовдан ўтказди.

    Лойиҳанинг асосий мақсади бу NASAнинг очиқ маълумотларидан фойдаланган ҳолда иштирокчилар космоснинг энг долзарб бўлган муаммоларини янгича ёндашув ва қараш билан ечим топишдан иборатдир. Бу орқали кенг жамоатчилик орасида фазовий билимларга бўлган қизиқишни орттиришдир. Хакатон давомида жамоалар космик тадқиқотлар миссияларини тарғиб қилиш ва ердаги ҳаётни яхшилаш муаммоларини ҳал қилишда ўз қарашларини лойиҳалари орқали намоён этишди.

    Мусобақа натижаларига кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан учта ғолиб ва қўшимча равишда иккита рағбатлантирувчи совринга эга бўлган жамоалар ва хакатоннинг энг ёши кичик бўлган иштирокчиларга ҳомийлар томонидан совғалар топширилди.

    Унга кўра:

    «Энг яхши илмий-техник лойиҳа»си йўналиши – «COSMOTEAM» ва «Power sun limit» жамоалари;

    «Энг яхши таълим лойиҳаси»си йўналиши – «Team Zero» жамоаси;

    «Ёш космик муҳандислар»си йўналиши - Алексей Крамер, Владимир Цой, Саиддиёр Собиров.

    Хакатонда ғолиб бўлган учта жамоа «SpaceY», «Astrea» ва «AvacadOS» Ўзбекистон номидан NASAнинг халқаро танловида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир «Ўзбеккосмос» агентлиги, NASA, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Сеҳриё» хусусий таълим мактаби, «ИННО Технопарк», «Универсал банк» ва «International Digital University» ҳамкорлигида ташкил этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates