Ўзбекистонда илк бор реставраторлар семинари ўтказилмоқда

    Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилди.

    5-6 октябрь кунлари Самарқандда илк бор «Ўзбекистонда реставрация санъатини қайта тиклаш маданий мерос ва маданий ёдгорликларни асрашга доир долзарб масалалар» мавзусида реставраторлар семинари ўтказилмоқда.

    Ушбу семинарда Ўзбекистоннинг барча реставратор усталари иштирок этяпти.

    Семинарни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Туризм ва маданий мерос вазири А.Абдуҳакимов очиб берди.

    — Маданий мерос объектлари, тарихий обидалар бу фақатгина туризм объекти эмас, биринчи навбатда бу халқимизнинг бойлиги ҳисобланади. Уларда миллатимизнинг буюк тарихи, маданияти акс этган.

    Тан олиш керак соҳада мутахассислар етишмайди, айрим ҳолларда тарихий обидаларни таъмирлаш, тиклаш ишлари маданий меросни қиймати, қадрини тушунмайдиган шахсларга топширилган. Меъморчилик санъатининг дурдоналарини реставрация қиламан, таъмирлайман деб тарихий, бадиий қийматига шикаст етказган ҳолатлар ҳам бўлган.

    Маданий мерос объектларини таъмирлаш жуда нозик иш. Шу боис уларни таъмирлаш ва тиклаш ишларига ўз ишининг усталарини, айнан ўзбек меъморчилиги йўналишдаги мутахассисларни жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, биз уларни тиклаш ўрнига, уларга тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказишимиз мумкин.

    Биз ушбу семинар орқали соҳадаги келгуси 10 йиллик мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш, Ўзбекистон реставрация санъатини бутун дунёга тараннум этишни ният қилиб олганмиз. Ўйлайманки бугунги ташкил этилаётган тадбир ҳам соҳадаги янги билим ва кўникмаларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашинув учун катта мактаб бўлади, — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Азиз Абдуҳакимов ўз нутқи давомида яқин вақтлар ичида Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилди.

    Икки кун давом этадиган семинарда бир қатор мутахассисларнинг чиқишлари режалаштирилган бўлиб, уларда маданий мерос объектларини асрашга доир ишларга малакали уста реставраторларни жалб қилиш, Ўзбекистон имижини кўтариш, ютуқларни оммалаштириш, соҳадаги камчиликларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда анъанавий реставрация услубларини қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

    Ушбу семинар келажакда анъанавий тарзда ўтказилиши мақсад қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates