Ўзбекистонда илк маротаба раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади

    Ўзбекистонда илк маротаба раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Дастур 2023 йилда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Ханнс Зайдел жамғармаси ўртасида имзоланган Англашув меморандуми доирасида амалга оширилди.

    Ўзбекистонда илк бора хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилаётган “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг захирасини яратишни мақсад қилиб олган.

    Бунда, тингловчиларда маҳаллий бошқарув ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги чуқур ва амалиётга йўналтирилган, стратегик режалаштириш, горизонтал ва вертикал муносабатлар тизимига оид билимларни, давлат ва ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли ижро этиш кўникмаларини шакллантиришга оид мавзуларга устуворлик берилади.

    Дастур 4 ойга мўлжалланган бўлиб, иштирокчилар 6 ҳафта давомида иш жойидан ажралган ҳолда Академияда аудитория машғулотларида иштирок этади, 8 ҳафта ўз иш жойларида мустақил таълим олади, вазирлик ва ҳокимликларда стажировка ўтайди. Шунингдек, аттестация натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган 20 нафар тингловчи 9 кун Германияда ўқув стажировкасини ўтайди.

    Таълим дастури давомида ҳар бир тингловчи ўз тумани (шаҳри)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича лойиҳасини ишлаб чиқади. Тингловчиларнинг лойиҳа ишларига Академия профессор-ўқитувчилари ва маҳаллий экспертлар раҳбарлик қилиб боради.

    Таъкидлаш керакки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан дастур иштирокчилари сифатида бугунги кунда туман (шаҳар) ҳокимлари лавозимига захирага олинган кадрлар орасидан уларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) мувофиқ, 56 нафар номзод танлаб олинди.

    Мазкур дастурда иштирок этиш бошқарув кадрларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича профессионал компетенцияларини оширишга, шунингдек, уларнинг илғор хорижий тажриба билан танишишлари учун кенг имконият яратади.

    Шу билан бирга, уларнинг давлат бошқарувининг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асослари, шаҳарсозлик ва қурилиш индустрияси, муҳандислик коммуникация ва уй-жой коммунал хўжалигини самарали юритиш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш каби йўналишларда ҳам билим ва кўникмалари ривожлантирилади.

    Қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабининг очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Канцлери Олаф Шольц иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates