Ўзбекистонда илмий даражага эга музей ходимларининг маоши оширилди

    Маданият 26 октябр 2021 2221

    Маданият вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

    Қайд этилишича, давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг қуйидагиларга эга маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассислари базавий лавозим маошлари миқдорлари:

    - фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Доcтор оф Сcиенcэ) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;

    - фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Пҳ.Д) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.

    Давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates