Ўзбекистонда илмий салоҳият сўнгги беш йилда ўртача 6,1 фоиз ошди

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларига ҳам тўхталиб ўтди.

    Мутасаддининг таъкидлашича, олий таълим муассасалари самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари таҳлилига кўра, илмий салоҳият сўнгги беш йилда ўртача 6,1 фоиз ошди: 2017 йил – 30,3 фоиз, 2018 йил – 34 фоиз, 2019 йил – 34,1 фоиз; 2020 йил – 34,5 фоиз; 2021 йил – 36,4 фоиз.

    Таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижорийлаштириш фаолияти жонланди. Олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот фаолиятидан олган даромади 2017 йилдаги 49,7 миллиард сўмдан 2021 йилда 236,1 миллиард сўмга етди (5 баробар ошган).

    Фан доктори (DSc) илмий даражаси ёки профессор унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 2790 нафарга (ўтган йилда 2477 нафар бўлган), фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 9992 нафарга (ўтган йилда 8710 нафар эди) етди.

    Дунёнинг нуфузли 1000 талик рўйхатига кирувчи ОТМларнинг PhD ёки DSc илмий даражасини олган профессор ўқитувчилари сони 497 нафарга (ўтган йили 450 нафар) етди.

    Нуфузли халқаро журналлардаги илмий мақолалар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар ошиб, 19 минг 981 тани ташкил этди. Хорижий талабалар сони 21,1 фоиз кўпайди ва 5 минг 768 нафарга етди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates