Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизи камида битта банк кредитига эга

    Марказий банк тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизи, яъни қарийб 5 миллион киши камида битта банк кредитига эга.

    Қайд этилишича, шунингдек, кредит олувчиларнинг қарийб 27 фоизи, яъни 1,4 миллион нафари 2 та ёки ундан ортиқ кредитга эга.

    Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатмоқда. Масалан, 2020 йил бошида 3 та ёки ундан ортиқ кредитга эга бўлганлар улуши 5 фоиз бўлган бўлса, 2025 йилнинг июнига келиб бу рақам 11 фоизга етган.

    2 та кредитга эга бўлган фуқаролар улуши эса шу давр мобайнида 13 фоиздан 16 фоизгача ўсган.

    Бу ўзгаришлар аҳолининг кредит маблағларидан кўпроқ фойдаланаётганини англатади.

    Яна бир муҳим жиҳат — кредитлар сонининг йилдан-йилга қандай ўзгараётганидир.

    2020 йилда 1 та кредитга эга бўлганлар улуши 82 фоиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилнинг июнида 73 фоизгача камайган. Яъни, битта кредит билан кифояланаётганлар сони пасайган, бир нечта кредитга эга фуқаролар эса кўпайган.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates