Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобуслар Бишкек кўчаларида қатнай бошлади

    Транспорт 12 июн 2021 856

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  автобусларининг биринчи партияси Қирғизистон пойтахтига етказиб берилди.

    Бишкек шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бактибек Кудайбергенов Қирғизистоннинг «Хабар» давлат ахборот агентлигига Ўзбекистондан шу кунлари жами 50 та автобус олиб келиниши кутилаётганини маълум қилган.

    «Ҳозир Ўзбекистон ишлаб чиқарилган ISUZU русумидаги 21 та автобус олиб келинди. Қолган 29 та автобус бир ҳафта давомида келтирилади. Бу автобуслар пойтахт тадбиркорлари томонидан олиб келинмоқда. Лойиҳа Қирғизистон инвестиция вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилганини таъкидлашни истардим»,- деган Б.Кудайбергенов «Кабар» АА га берган интервьюсида. У, шунингдек, бу автобуслар жуда қулай ва замонавий эканини билдирган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    «Автобуслар пойтахт марказига хизмат кўрсатадиган йўналишларга қўйилиши режалаштирилган. Шу тариқа шаҳарнинг марказий кўчаларидаги қатновларда енгиллик яратилади», - дейди Бишкек ҳокими в.б.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates