Ўзбекистонда коррупция манбаи бўлган ёки унга хизмат қиладиган лавозимлар рўйхати тузилиши мумкин

    Мамлакатимизда 23 октябр 2021 2987

    Вазирлар Маҳкамасининг "Коррупция даражасини рейтинг баҳолаш методикаси асосида давлат органларида, шу жумладан ҳудудларда коррупция даражасини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

    Қарор лойиҳасига кўра:

    кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, маҳаллий ва ҳалқаро экспертлар ўртасида сўровномалар ўтказилади;

    сўровномалар натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ва ҳудудларда коррупциянинг тарқалганлик даражасини аниқланади.

    Баҳолаш натижалари асосида:

    коррупциянинг тарқалганлик даражаси рейтинги, шу жумладан коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва ҳудудлар рўйхати шакллантирилади;

    баҳолаш натижалари ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига киритилади;

    баҳолаш натижалари оммавий ахборот воситаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates