Ўзбекистонда «Лада» автомашинаси ишлаб чиқарилиши мумкин

    Саноат 5 октябр 2020 752

    «Авто ВАЗ» яқинда Lada автомобилини Ўзбекистонда йиғиши мумкинлиги маълум бўлди.

    Қайси корхонада бу амалга оширилиши ҳозирча номаълум. Лекин Ўзбекистонда йиғилган биринчи Толятти автомобили йўл танламас хетчбек Lada Xray Cross эканлиги маълум бўлди.

    Бу «Лада» йиғиладиган тўртинчи мамлакат бўлади. Ҳозир Толяттидан заводидан чиқадиган автомобилларни йиғиш билан Қозоғистон, Украина ва Миср мамлакатлари шуғулланяпти, деб хабар беради UsedCars.ru