Ўзбекистонда Миллий паралимпия қўмитаси ташкил қилинмоқда

    Спорт 18 май 2021 1700

    Ўзбекистон Республикаси Президенти паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган қарорга имзо қўйди. Ҳужжатга кўра:

    Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Миллий паралимпия қўмитаси ташкил қилинмоқда;

    “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси амалга оширилади. Бунда Параспорт халқаро фестивали, республика параспорт фестивали ҳамда имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган муассасалар ўқувчилари ўртасида параспорт мусобақалари ташкил этилади;

    2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида, шунингдек, бошқа тегишли олий таълим муассасаларида паралимпия кафедраси ва “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилади;

    давлат спорт таълими муассасаларида параспорт бўйича тренерларнинг лавозим маоши 1,5 бараварга оширилади;

    2021 йил якунига қадар барча мавжуд давлат спорт иншоотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилади, ушбу объектлар ва иншоотларда параспорт турлари билан шуғулланиш мақсадида 3 соатдан кам бўлмаган вақт ажратилади;

    ҳудудларда қурилиши режалаштирилган спорт объектлари ва иншоотларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилади.

    Бунда, давлат томонидан молиялаштириладиган спорт объектлари ва иншоотларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда зарур шарт-шароитлар назарда тутилмаган тақдирда уларни молиялаштириш амалга оширилмайди ҳамда давлат комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates