Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Тармоқ университети таъсис этилиши мумкин

    “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

    Унга кўра, 2020 йил 29 май куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги Тармоқ университетининг таъсис этилиши ва фаолияти тўғрисидаги битимни тасдиқлаш кўзда тутилган.

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates