Ўзбекистонда нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 42 тага етди

    АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида нодавлат таълим ташкилотларининг салмоғини ошириш ҳамда уларда таълим сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Бугунги кунда нодавлат таълим ташкилотлари сони 5678 тани ташкил этмоқда. Улардан:

    мактабгача таълим бўйича – 2189 та;

    умумий ўрта таълимга – 300 та;

    олий таълим хизматлари бўйича – 42 та;

    мактабдан ташқари таълим бўйича 623 та;

    кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича – 853 та лицензия расмийлаштириб берилган.

    2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 8 та нодавлат олий таълим ташкилотига лицензия берилди. 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш, хусусан, 2022 йилда Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида камида 1 тадан нодавлат олий таълим ташкилотини ташкил этиш мақсад қилинган.