Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулоти айланишига қарши фаол кураш бормоқда

    Жиззах, Тошкент, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасининг олди олинди.

    Қайд этилишича, Жиззах вилоятида Бош прокуратура вилоят бошқармаси, ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси иштирокидаги қўшма тадбир давомида, марказий деҳқон бозорида эр-хотин фуқаролар қўлга олинган. Улардан умумий қиймати 129,9 млн сўмга тенг, 17 номдаги 8220 қути акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулоти олиб қўйилди.

    Тошкентнинг Яшнобод туманида ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига алоқадор фуқаро қўлга олинди. Ундан 42,3 млн сўмлик 1534 қути тамаки маҳсулоти мусодара қилнди.

    Сурхондарё вилоятида Бош прокуратура вилоят бошқармаси, Миллий хавфсизлик хизмати ва ИИБ иштирокидаги қўшма амалиёт бир фуқаро Жойжангал МФЙдаги ўз уйида умумий қиймати 151,1 млн сўм бўлган, 19 номдаги 5964 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сақлаётгани аниқланди.

    Андижон вилоятида Департамент Андижон шаҳар бўлими ва солиқ инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилган терговолди текшируви натижасида муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро ва унинг ҳамтовоғи қўлга олинди.

    Аниқланишича, улар Боғишамол қишлоғидаги дўконда тегишли ҳужжатларсиз умумий суммаси 38,3 млн сўм бўлган 38 номдаги 1974 қути тамаки маҳсулотларини сотишган.

    Барча аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    Қайд этиш керакки, 2024-йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг салмоқли қисми “ёпиқ”лигича қолди, яъни расмий статистикада инобатга олинмади. Ушбу “ёпиқ иқтисодиёт” норасмий (рўйхатга олинмаган) ва яширин (ноқонуний) фаолиятдан ташкил топган ва унинг умумий ҳажми улкан сумма – 505 трлн сўмни ташкил қилади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates