Ўзбекистонда ўтказиладиган «Узум сайли» фестивалига Францияда катта қизиқиш билдирилди

    Агросектор 12 январ 2022 1906

    Амалий сафар билан Францияда бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси аъзолари Узумчилик ва виночилик халқаро ташкилоти (УВХТ) бош директори Пао Рока билан учрашди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан жорий йил сентябрь ойида Тошкент вилоятининг Паркент туманида «Узум сайли» фестивалини ўтказиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

    Пао Рока ушбу ташаббусни юқори баҳолар экан, УВХТ мазкур муҳим тадбирнинг юқори савияда ташкил этилишида иштирок этишга тайёр эканини айтди. Шунингдек, у ташкилотга аъзо бўлган 48 мамлакат орасида Ўзбекистон фаол эканини алоҳида таъкидлади. УВХТ раҳбари ташкилот қўмитаси билан келишга ҳолда унинг ҳомийлигида Ўзбекистонда тадбир ўтказишга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистоннинг узумчилик ва виночилик соҳасидаги салоҳиятига бағишланган тадбир доирасида УВХТ кўмагида алоҳида илмий семинар ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Бундан ташқари, томонлар вилоят ҳокимининг узумчилик соҳасидаги маслаҳатчиси лавозимига биргаликда юқори малакали мутахассис танлаш бўйича ҳамкорлик қиладиган бўлди.

    Ўзбекистон делегацияси Париж агрология маркази фаолияти билан танишди. «Rungis-Semmaris» бозори раҳбарияти билан «Узум сайли» фестивалини ташкил этишда қатнашиш, шунингдек, Тошкент вилоятида агрология марказини яратиш лойиҳасининг бориши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    2020 йил 9 декабрда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Rungis-Semmaris» компанияси ўртасида «Rungis» агрологик марказлари тармоғини яратиш ва бошқаришни назарда тутувчи ҳадли битим имзоланган эди.

    Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоятларида агрологик мажмуалар яратиш кўзда тутилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates