Ўзбекистонда пальма ёғини синовдан ўтказиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистонда 1 мартдан пальма ёғи ҳамда таркибида шундай ёғ ва трансёғи бўлган маҳсулотларни мажбурий лаборатория синовидан ўтказиш талаби жорий этилади.

    Қайд этилишича, 2025 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган пальма мойи ҳамда таркибида пальма мойи ва ёғ кислоталарининг транс изомерлари мавжуд бўлган маҳсулотларга, шу жумладан, сут ва сутни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштиришда мавжуд аккредитацияланган синов лабораторияларида ўрнатилган тартибда пальма мойи ва унинг фракциялари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига асосан мажбурий синовдан ўтказилади.

    Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига белгиланган тартибда озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш жараёнида пальма мойидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида фойдаланиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates