Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 миллиондан ошди

    2025 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакат бўйича 4 миллион 241,8 минг нафар фуқаро пенсия олмоқда.

    Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълум қилди.

    Шулардан:

    • Ёшга доир пенсия олувчилар — 3 миллион 514,1 минг нафар.
    • Ногиронлик пенсияси олувчилар — 482,1 минг нафар.
    • Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оилалар — 245,6 минг нафар.

    Бу рақамлар мамлакат аҳолисининг катта қисми пенсия тизими билан қамраб олинганини кўрсатади.

    Маълумотларга кўра, энг кўп пенсия олувчилар:

    • Фарғона вилоятида қайд этилган — 500,8 минг нафар.
    • Самарқанд вилоятида — 451,6 минг,
    • Андижон вилоятида — 399,0 минг,
    • Тошкент вилоятида — 383,1 минг,
    • Тошкент шаҳрида — 380,4 минг нафар пенсия олувчилар бор.

    Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилган — бу ерда бор-йўғи 108,9 минг нафар фуқаро пенсия олувчи сифатида рўйхатда турибди.

    Қолган ҳудудлар бўйича рақамлар қуйидагича:

    • Қорақалпоғистон Республикаси — 226,7 минг
    • Хоразм вилояти — 235,4 минг
    • Бухоро вилояти — 268,6 минг
    • Навоий вилояти — 142,1 минг
    • Жиззах вилояти — 145,2 минг
    • Сурхондарё вилояти — 285,2 минг
    • Қашқадарё вилояти — 381,4 минг
    • Наманган вилояти — 333,2 минг
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates