Ўзбекистонда Поло федерацияси пайдо бўлди

    Спорт 12 октябр 2020 1371

    Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг раиси Баҳромжон Газиев Ўзбекистон поло федерациясига раис этиб сайланди.

    Ўзбекистонда янги Поло федерацияси иш бошлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

    Баҳромжон Газиев Ўзбекистон поло федерациясига раис этиб сайланди.

    Газиев янги лавозимга сайлангани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    “Темурийлар даврида халқимиз севиб ўйнаган ушбу спорт турини қайтариш вақти келди. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро поло федерацияси ва бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўямиз”, – деди у.

    Ўзбекистон поло федерациясининг раҳбарияти қуйидагича кўриниш олди: Федерация раиси - Баҳромжон Газиев, фахрий раис - Комилжон Каримов, раис маслаҳатчиси - Яков Рибалский, раис ўринбосарлари Баҳром Мирмаксимов, Ксения Гулямова, Аҳрор Ҳайдаров, бош котиб: Абдурасул Мўминов.
    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates