Ўзбекистонда қанча қурилиш ишлари бажарилди?

    Урбанизация 26 октябр 2020 2701

    Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида, Ўзбекистон Республикасида жами 65,2  трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019  йилнинг январь-сентябр  ойларига нисбатан 108,6 % ни ташкил этди.

    Республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 2020 йилниг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 % и ёки 13,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

    Шунингдек, Тошкент (7,1 %) ва Бухоро (6,2 %) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ ҳажмдаги қурилиш ишлари амалга оширилди.