Ўзбекистонда таржимонлар “Гидлар салоҳиятини ошириш” лойиҳаси асосида махсус ўқитилади

    Ўзбекистон Республикаси Гидлар ассоциацияси Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Олий Мажлис ҳузуридаги бошқа фуқаролик жамоат институтларидан давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш бўйича танлов якунларига кўра, “Гидлар салоҳиятини ошириш” лойиҳасини амалга оширишга киришди.

    Туризмни ривожлантириш қўмитасининг хабар беришича, Ассоциация вакиллари “Устозлар маркази”ни яратиш ҳамда зиёрат ва экологик турлар учун фото-видеоматериалларни тайёрлаш доирасида Навоий ва Бухоро вилоятларида бўлишди.

    Ташриф доирасида улар Мир Саид Баҳром ва Қосим шайх ноёб мақбаралари, шунингдек Работи Малик карвонсаройи ва Сардоба сув омбори, етти пир мақбараси, сўфи шайх Сайфиддин Бохарзий мақбараси, Хўжа Зайниддин комплекси, Чор-Бакр некрополи ва кўплаб бошқа обидаларни зиёрат қилишди.

    Юқорида номлари келтирилган объектларга ташриф асосида тўпланган материаллар зиёрат-турлар бўйича гид-мутахассисларнинг ўқув дастурига киритилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates